Ёшларга ажратилган ерлар — юқори даромад ва фаровонлик манбаи
2026-07-23 10:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли 153-сонли қарори ижроси доирасида Поп тумани "Олмазор" маҳалласидан 27 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз ёшларга 15 сотихдан (жами 4,05 гектар) экин майдони 30 йил муддатга ажратиб берилган эди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугунги пайшанба — ёшлар куни тадбирларини ушбу ҳудуддан бошлади.
Бу ерда ер майдонларидан унумли фойдаланаётган ёшлар билан бевосита учрашиб, самимий суҳбатлашди.
Айни пайтда ёшлар ажратилган майдонларга иккинчи экин сифатида маккажўхори экиб, парваришлашмоқда. Миришкор йигит-қизларнинг ҳар бири ушбу мавсумнинг ўзидаёқ 10 миллион сўмдан ошириб даромад олишни мақсад қилган.
Вилоят раҳбари ёшлар ташаббуси ва меҳнатсеварлигини эътироф этиб, уларга келгуси ишларида зафарлар ва мўл ҳосил тилади. Ўз навбатида, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, айниқса, "Бир контур—бир маҳсулот" тамойили асосида иш ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.






