Попда жазирама иссиққа қарши «соатбай» салқинлик тадбири давом этади!
2026-07-15 11:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 13–17 июль кунлари кузатиладиган аномал иссиқ (44–46°C) муносабати билан Поп туманида аҳолига қулайлик яратиш чоралари кучайтирилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан коммунал хизматлар томонидан марказий ва гавжум кўчаларга ҳар соатда махсус техникалар ёрдамида тизимли равишда сув сепилмоқда.
Мақсад: Ҳаво ҳароратини юмшатиш, йўллардаги чангни босиш ва яшил ҳудудларни сақлаб қолиш.
Эслатма: Жазирама кунларида заруратсиз кўчага чиқмасликни ва саломатлигингизни асрашни сўраймиз. Биз сиз учун салқинлик яратишда давом этамиз!









