Коррупция - тараққиётга қарши жиноят!
2026-07-13 15:40:00 / Янгиликлар

8) 5 турдаги коррупцион жиноятлар учун жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қоидалари қўлланилмаслиги белгиланди;
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (1), фирибгарлик (2) учун ҳукм қилинган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган, шунингдек, такроран ёки хавфли рецидивист бўла туриб ёхуд жуда кўп миқдорда пора олиш (3), пора бериш (4), пора олиш-беришда воситачилик қилиш (5) жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан.
9) Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига ҳар бир давлат органи ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупциявий хавф-хатарлар харитасини шакллантириш вазифаси юклатилди;
Унда ҳар бир йўналиш бўйича жиноятчилик статистикаси, амалиёт таҳлили, аҳолининг муносабати, коррупцияга қарши курашиш сиёсати самарадорлиги каби маълумотлар акс эттирилади.
10) “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунда Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш, ҳудудий кенгашларнинг мақоми ва вазифалари, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига
8 та янги вазифалар белгиланди.
Унутманг, Коррупция- тараққиёт кушандаси!
