65-Халқаро “Гуллар фестивали” дунё миқёсидаги маданий ва туристик воқеликка айланди!
2026-07-12 20:00:00 / Янгиликлар

Бугун Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи” амфитеатрида фестивалнинг якуний тадбири – ғолибларни тақдирлаш маросими ҳамда катта концерт дастури бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида 65-халқаро “Гуллар фестивали” мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида тўхталди.
Тадбир давомида турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилган маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, ҳокимликлар ҳамда гулчиларга пул мукофотлари, шунингдек, бош соврин – 4 та "Onix" автомобили тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, вилоятнинг улкан ғалла хирмонига муносиб ҳисса қўшган илғор фермерлар "Фахрий ёрлиқ" ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Вилоят санъат усталари ҳамда таниқли хонандалар иштирокидаги катта концерт дастури якунида мафтункор мушакбозлик билан шодиёна барчага қувонч улашди.








