Попда «қизил» маҳаллалар назоратга олинмоқда
2026-06-30 09:00:00 / Янгиликлар
Наманганнинг 33 та «қизил» тоифадаги маҳаллаларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ИИВ ва вилоят ИИБ раҳбарияти Поп туманида маҳалла «еттилиги» ва профилактика инспекторлари билан учрашди.

Йиғилишда вилоят ИИБ соҳавий хизмат ходимлари, маҳаллаларга бириктирилган профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла "еттилиги" вакиллари иштирок этди.
Муҳокама давомида, туман ҳудудларида тўлиқ хавфсиз муҳитни яратиш, жиноят содир этишга мойил шахслар билан манзилли профилактик ишларни ташкил этиш, оилавий низолар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифалар белгиланди.
Шунингдек, маҳаллалардаги вазиятни доимий таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоларни тезкор аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга қатъий топшириқлар берилди.









