Наманганда 27 июнь - матбуот ва ОАВ ходимлари куни кенг нишонланди
2026-06-27 14:30:00 / Янгиликлар
Байрам муносабати билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар раҳбарлари бугун Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар билан учрашди.

Бир пиёла чой баҳона байрам дастурхони атрофида медиа соҳаси вакиллари эъзозланди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов дастлаб муҳтарам Президентимизнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, соҳанинг бир гуруҳ фахрийлари ва фаолларига вилоят ҳокимининг “Ташаккурнома”си ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда Президентимиз томонларидан соҳага кўрсатилаётган эътибор ва унинг самараси ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида вилоят санъат усталари ижросидаги куй-қўшиқлар даврага янада файз киритди.









