Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни оширишга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди
2026-02-20 08:30:00 / Янгиликлар
Поп туманида вилоят ҳокими ўринбосари А.Хакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳи, фермер хўжаликлари ҳамда хусусий корхоналар раҳбарлари иштирокида қишлоқ хўжалигида устувор вазифалар ижросига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Тадбирда интенсив агротехнологияларни жорий этиш, дала четларидан самарали фойдаланиш, ғалла майдонларида агротехник тадбирларни регламент асосида амалга ошириш, пахта экиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларини ўз вақтида таъмирлаш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди ва ижро интизоми устидан қатъий назорат ўрнатилиши таъкидланди.









