Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
2026-02-20 14:20:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон ўзининг улкан майдони ва қазилма бойликлар захираси билан катта иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятга эга. Хусусан, 270 миллион тонна цемент, 256 миллион куб метр қурилиш ва пардозбоп тошлар, 200 миллион тонна оҳак, 31 миллион куб метр керамзит, 30 миллион куб метр қурилиш қумлари, 27 миллион куб метр ғишт хомашёси, 6,9 миллион тонна шиша, 6,5 миллион тонна гипс, 4,3 миллион тонна вермикулит захиралари аниқланган.
Шу билан бирга, шаҳар ва туманлар, овуллар ўртасидаги масофа узоқлиги ҳар бир ҳудуднинг солиштирма устунлигидан унумли фойдаланиб, аниқ ҳисоб-китоб билан ишлашни тақозо этади. Умуман, қаерда соғлом муҳит, қулай шароит, адолатли ва шаффоф тизим бўлса, тадбиркор ўша жойда ишлашни хоҳлайди, инвестор ҳам ана шундай ҳудудга маблағ тикади.



