Попда “Прокурор ва ёшлар учрашуви”
2026-02-20 12:20:00 / Янгиликлар
Поп туманининг Истиқбол маҳалласи ҳудудидаги 3-сонли техникумда ёшлар учун муҳим учрашув бўлиб ўтди: “Прокурор ва ёшлар”.

Учрашувда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Мусаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Бозоров, Ёшлар ишлари вилоят бошқармаси бошлиғи Б.Мирзатовлар иштирок этди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва мурожаатлари билан юзланиб, ҳуқуқий масалалар, имкониятлар ва келажак режалари ҳақида фикр алмашдилар.
Шунингдек, тадбир давомида Президентимизнинг ёшларга бераётган имтиёз ва имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди, уларнинг илмий, ижтимоий ва маданий фаолиятида қўлланиладиган янги имкониятлар таъкидланди.
Учрашув натижасида ёшлар ҳуқуқий саводхонлик ва фаолликка бўлган қизиқиши ортиб, келажакда фаол ва масъулиятли авлод бўлиб ўсишига хизмат қилади.









