“Соғлом ҳаёт – ёшлар танлови: Биз гиёҳвандликка қаршимиз!”
2026-02-20 11:15:00 / Янгиликлар

Фестивал доирасида ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва жисмоний имкониятларини намоён этишга қаратилган “Заковат” интеллектуал ўйини, “Стритбол”, “Армрестлинг” ва “Воркаут” мусобақалари қизғин ва муросасиз баҳслар руҳида ўтди. “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” мавзусида ўтказилган расмлар танлови эса иштирокчиларнинг ижодий ёндашуви ва соғлом ҳаётга бўлган қатъий муносабатини намоён қилди.
Тадбир давомида маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Коррупсия – келажакка таҳдид” мавзусида мутахассислар томонидан профилактик суҳбат ва амалий маслаҳатлар ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Фестивалда вилоят ва туман ҳокимлиги, прокуратура органлари вакиллари иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар. Тадбир ёшларни бирлаштирган, уларни соғлом ва фаол ҳаёт сари чорлаган муҳим ислоҳотбоп ташаббус сифатида катта аҳамият касб этди.









