Коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
2026-02-20 10:10:00 / Янгиликлар
Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов иштирокида соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда устувор вазифаларга бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда коррупциянинг олдини олиш, давлат идоралари фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шундан сўнг бозорлар, мактабгача таълим ташкилотлари ва тиббиёт муассасалари фаолиятлари ўрганилди. Рақамлаштириш, электрон поликлиника тизимлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва аутсорсинг хизматлари баҳоланди. Аниқланган камчиликлар муҳокама қилинди ва тегишли ташкилотларга зарур топшириқлар берилди.








