Сайёр қабул — мурожаатга жойида ечим
2026-02-18 14:55:00 / Янгиликлар
Қандиғон маҳалла фуқаролар йиғини биносида Қандиғон ҳамда Янгиобод маҳаллалари аҳолиси иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Унда фуқароларнинг турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев ҳар бир мурожаатни алоҳида эътибор билан кўриб чиқиб, уларни ижрога йўналтирди. Кўтарилган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Айниқса, инфратузилмани яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш билан боғлиқ мурожаатлар юзасидан масъулларга жойига чиқиб ўрганиш, муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда аниқ ва самарали ечимлар ишлаб чиқиш зарурлиги қатъий таъкидланди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли дардини тинглаш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва давлат органлари билан фуқаролар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.









