Поп туманида соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
2026-02-18 16:50:00 / Янгиликлар
Поп туманида тумандаги тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда соҳага оид мавжуд муаммолар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, кадрлар салоҳияти ҳамда дори-дармон таъминоти ҳолати атрофлича муҳокама қилинди. Камчиликлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижро интизомини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, тиббий хизматларнинг сифатини ошириш, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.









