Экспорт салоҳиятини ошириш — устувор вазифа
2026-02-18 09:40:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев жорий йилда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, айниқса экспортга йўналтирилган ташаббуслар ижроси билан танишди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 698,9 млрд сўмлик 75 та лойиҳани амалга ошириш ва 1232 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг муҳим қисми экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган.
Жумладан, замонавий иссиқхона комплексисида “Ping Paradox” навли кўчатлар етиштирилмоқда. Жорий мавсумда 250 тонна ҳосил олиш ва маҳсулотни Европа давлатларига 1 кг учун ўртача 3,5 АҚШ долларидан экспорт қилиш кўзда тутилган.
Режа тўлиқ амалга оширилса, қарийб 875 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт тушуми таъминланади. Бу эса Поп туманининг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, валюта тушумларини кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









