Муқаддас Рамазон нафаси — Кичик Хўжаобод жоме масжидида ўзгача тароват
2026-02-17 20:00:00 / Янгиликлар
Муқаддас Рамазон ойи кириб келиши билан Поп туманидаги Кичик Хўжаобод жоме масжиди ҳудуди янада файз ва тароватга тўлди. Масжид атрофи гулларга бурканиб, турфа рангдаги навниҳол ва манзарали гуллар экилиб, масжид ҳудуди кўзни қувонтирадиган гўзал масканга айлантирилди.

Бу гўзаллик — юртдошларимизнинг эзгу нияти, меҳнати ва муқаддас ойга бўлган эҳтиромининг ёрқин ифодасидир. Рамазоннинг баракаси ҳар бир хонадонга, ҳар бир қалбга нур ва файз олиб кирсин.









