Миллийлик — авлодлардан авлодларга ўтадиган тарбия, тафаккур ва қалбда яшайдиган ифтихордир.
2026-01-23 09:25:00 / Янгиликлар
Бугун Поп Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумида “Миллийлик куни” юқори кайфият ва кўтаринки руҳда нишонланди.

Тадбир доирасида миллий либослардаги ранг-баранг модалар намоиши ўтказилиб, ҳар бир дарс машғулоти миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар руҳида ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар ёшлар қалбида миллий ўзликни англаш, тарихга ҳурмат ва келажакка ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлайди.









