ПАХТАОБОД ТУМАНИДА “ЁШЛАР ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ГАЛА-КОНЦЕРТ ДАСТУРЛАРИ БОШЛАНДИ
2026-06-24 18:25:00 / Янгиликлар
Пахтаобод туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган гала-концерт дастурларига тантанали равишда старт берилди. Байрамона тадбирда туман ёшлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда кенг аҳоли қатламлари иштирок этди.
Тадбир аввалида туман ҳокими сўзга чиқиб, барча ёшларни муборакбод этди. Ўз нутқида ёшларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уларга келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, “Ёшлар ойлиги” доирасида фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшлар ҳамда умумтаълим мактабларини олтин медаль билан тамомлаган битирувчилар тантанали равишда тақдирланди. Уларнинг эришган ютуқлари эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.

ахтаобод туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган гала-концерт дастурларига тантанали равишда старт берилди. Байрамона тадбирда туман ёшлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда кенг аҳоли қатламлари иштирок этди.