Пахтакор туманидаги корхона-ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиш бўйича БРИФИНГ
2025-05-28 16:50:00 / Янгиликлар

Ассалому-алейкум ҳурматли брифинг иштирокчилари.
Пахтакор туманида корхона ва ташкилотларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2025-йил ўтган 5-ой давомида маънавий маърифий ишлар ва тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтаман.
Ҳурматли президентимиз таъкидлаганларидек “Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор. Бири иқтисодиёт бўлса, бири маънавиятдир”.
“Маънавий буюк халқ, иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади” деган эдилар.
2025-йил Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили давлат дастури ҳамда туман маънавият ва маърифат кенгаши йўл харитасига асосан Республика маънавият ва маърифат маркази Пахтакор туман бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтган 5-ой давомида давомида тумандаги маҳалла, таълим муассасалари ва ташкилотларда 94 та маънавий-марифий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Жумладан Сариқ ва Қизил тоифага киритилган 4 та маҳаллада уларга бириктириган 8 нафар маънавий кўмакчилар ва тарғибот гуруҳи азолари иштирокида “Маърифат орқали фаровонлик сари”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Оилавий ажримларни олдини олиш”, тўй ва оилавий тантаналар, марака ва маросимларни тартибга солишга доир мавзуларда 25 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ва учрашувлар ўтказилди.
Таълим муассасаларида ўтган 5 ой давомода жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, одоб ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти, китобхонлик оиладан бошланади каби мавзуларда оила, маҳалла, таълим муассаса ҳамкорлик механизмини жорий қилиш бўйича 30 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Ўқувчилар орасида миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш билан биргаликда ёшларни ватанпарварлик руҳиятида тарбиялаш мақсадида режа график асосида мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 19 та умумтаълим мактаблари ва барча маҳаллаларда “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида “Барон”, “Абдулла Орипов”, “Берунийнинг ёшлиги”, “Мактаб ҳаётим”, “Жаннат оналар оёғи остида”, “Илҳақ”, “Ватан остонаси”, “Аёл қисмати” ва бошқа миллий кинофильмлар намойиш қилинди.
Шунингдек барча корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларда ватанпарварлик, маънавият ва буюк сиймоларга эҳтиром миллий қадриятлар ойлиги доирасида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик ва ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, буюк мутафаккирларимизнинг илмий ижодий меросини тарғиб қилиш ҳамда диний маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини кенг тарғиб қилиш, аждодлар мероси ва шарқона қадриятларимизни асраб авайлашга қаратилган чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек ўтган 5-ой давомида тумандаги 22 та корхона ва ташкилотлар билан тасдиқланган икки томонлама йўл харитага асосан белгиланган вазифалар ижроси таъминланди, шунингдек ушбу корхона ташкилотларда 20 та маърифат соатлари ўтказилди. Шу билан бирга ҳар ҳафтанинг жума куни эфирга узатиладиган “Сиёсий маърифат соати” ташкилотларда ўтказилиши бўйича мониторинг олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирларда жами туманимизнинг 2300 дан ортиқ аҳоли вакиллари, жумладан 125 нафар ташкилот ҳодимлари, 12 нафар санъат ва маданият ҳодимлари, 11 нафар ижодкор ва ёзувчилар, тумандаги 15 нафар маърифат тарғиботчилари гуруҳи аъзолари, шунингдек 1320 нафар ёшлар, 730 нафар хотин-қизлар, 54 нафар нуронийлар ва зиёлилар ҳамда аҳолининг бошқа вакиллари қатнашдилар.
Ҳурматли ватандошлар дарҳақиқат бугунги кунда олиб борилаётган ишларимизни ўз навбатида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши ҳам асосий ўрин тутмоқда.
Жумладан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан доимий видео, аудио материаллар тайёрланиб республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали ёритилмоқда.
Шунингдек туман маънавият бўлинмасининг “МАЪРИФАТЛИ ПАХТАКОР” номли телеграм ижтимоий тармоқлар орқали “Иқтибослар”, “Атрофимизда”, “Буни билармидингиз”, “Аъло кайфият”, “Маърифат қуролимиз” рукнлари остида энг сара контентлар доимий тарзда улашиб борилмоқда.
Ҳурматли юртдошлар сизлар билан биргаликда туманимизнинг маънавий-маърифий жиҳатдан янада ривожланшида “Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак ватанмиз” шиори остида самарали ишларни амалга оширишга ҳаммамиз биргаликда ва ҳамжихатлик билан иш олиб боришга тайёрмиз.
Республика Маънавият ва маърифат Маркази Пахтакор туман бўлинмаси раҳбари И.Холиқов
