"Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан
2025-04-18 12:00:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз томонидан 2025 йил 19 мартда кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожлантиришни янги босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Эндиликда кичик ва ўрта бизнесга қўшимча талаб ва мажбурият юклайдиган норматив ҳужжатлар қабул қилишга ҳам уч йиллик мораторий эълон қилинди.
Бундан буён, тадбиркорликка энди қадам қўйганлар учун илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлар жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликни бартараф этиш учун имкониятлар берилди.
Пахтакор туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан 2025 йил 1-чорак давомида бир мунча ишлар қилинган.
Жумладан Пахтакор тумани худудида 15 МФЙ мавжуд бўлиб ушбу худудларга 10 нафар солиқ ходимлари бириктирилган.
Ушбу ходимлар томонидан узига бириктирилган худудларда хисобланган солиқ йиғимларни йишиш билан бирга янги очилган ЮШ ва ЯТТ ларнинг солиқ бўйича мамурчилиги ва мажбуриятларини тушунтириш ишларини хам олиб бормоқда.
Бу ўз навбатида янги очилган тадбиркорлик субектларни хар хил жарималарга тўлашни олдини олишдан балки тадбиркорларни ривожланишга хизмат килади.
2025 йил 1 чорак холатига 505 та ЮШ 1297 та ЯТТ фаолият юритаётган келмоқда.
2025 йил 1 чорак давомида 32 та ЮШ 25 та ЯТТ янги очилган.
Ушбу янги очилган тадбиркорлик субектларига солиқ ходимлари Ўз Рес СҚ нинг 2021 й 1 февралдаги 50-сонли буйругига асосан янги рўйхатдан ўтган хўжалик солиқ тўловчиларнинг кўрсатилган юридик манзилларига борга холда уларнинг рахбар ва хисобчиларига учрашиб “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида солиқ мамурчилиги яни солиқ хисобот муддатлари тўлов муддатлари ва тадбиркорлик субектларининг мажбуриятларини тушунтириш ишлари олиб борилган.
2025 йил 1 чорак давомида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тумандаги 228 та тадбиркорлик субектларнинг муаммоси ўрганилди ва уларнинг 202 нафари солиқ мамурчилиги юзасидан бевосита солиқ ходимлари кўмак кўрсатилган.
Келгусида хам Пахтакор туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида ишлар олиб борилади.
Пахтакор туман солиқ инспекцияси биринчи ўринбосари Хужамуродов Акром Муродкобилович
