Пахтачи туманида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди
2025-11-26 15:00:00 / Янгиликлар

Пахтачи туманининг барча маҳаллалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” кўрик-танлови жорий йилда ҳам юксак савияда ташкил этилди.
Тадбир давомида маҳаллаларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонларнинг намунали сақланиши, кўча ва йўлаклар тозалиги, аҳолининг фаоллиги каби мезонлар бўйича атрофлича баҳолашлар ўтказилди.
Мазкур танлов аҳолининг ўз яшаш ҳудудига бўлган масъулиятини янада ошириб, туманнинг янада гўзал ва кўркам бўлишига хизмат қилмоқда.
Танлов якунига кўра энг намунали натижаларга эришган маҳалла вилоят босқичига йўлланма олди. Қолган иштирокчилар эса эсдалик совғалари билан тақдирланди.









