“Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик!”
2025-11-26 14:25:00 / Янгиликлар

Ҳар йили 25-ноябр – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунидан бошлаб 10 декабр – Инсон ҳуқуқлари кунига қадар дунё бўйлаб “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” глобал кампанияси ўтказилади.
(https://t.me/xqnamvil/12786)
Пахтачи туманида “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” шиори остида республика миқёсида тарғибот тадбирларига старт берилиши муносабати билан мазкур ташаббуснинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган семинар ташкил этилди.
Семинар иштирокчилари маҳаллалар раислари ва хотин-қизлар фаолларига, хотин-қизларга нисбатан рақамли маконда учраётган зўравонлик ҳолатлари — жумладан, кибербуллинг, шахсий маълумотларни рухсациз тарқатиш, онлайн таъқиб ва таҳдид каби ноқонуний ҳаракатлар юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ЖХХ ХПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан Н.М.Мамадисаева томонидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, рақамли зўравонликнинг олдини олишга қаратилган норматив-ҳуқуқий база, мавжуд ҳимоя механизмлари, аҳоли, айниқса хотин-қизларнинг рақамли саводхонлигини оширишга доир ташкилий-амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Мутасаддилар томонидан профилактика ишларини кучайтириш, онлайн хавфсизлик бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ахборот маданиятини ошириш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Мазкур ташаббус хотин-қизларнинг рақамли макондаги ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсиз ҳаёт фаолиятини таъминлаш ҳамда жамиятда рақамли маданиятни ривожлантиришга қаратилган комплекс ишларнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
“Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик!” 16 кунлик фаол кампания тадбирлари давом этмоқда.








