Магистрант мактабда тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?
2025-11-27 09:05:00 / Янгиликлар

Магистрантнинг асосий вазифаси таʼлим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анʼанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти ёʼқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.
Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан богʼлиқ бўлган, яʼни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади. Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди. Мана шу қоидага кўра магистрант таʼлим олиш вақтида бу соатларни бажара олмайди, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай олмайди. Бунда магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50 дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин. Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. Магистратурада бир кунда камида 2 пара дарс ўтилганда ҳам магистрант деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам МК 184-моддасидаги меёрни бажариб бўлмайди.
Пахтачи туман адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази
бошюрисконсулти А.Патаев
