audio

    16+
    Фойдали маълумотлар

    Пойтахти: Тошкент.

    Ҳудудлар: 12 вилоят + Қорақалпоғистон Республикаси.

    Машҳур шаҳарлари: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Қўқон, Фарғона, Мўйноқ.

    Тил: асосий тил – ўзбек тили, халқаро алоқа тиллари - рус, инглиз.

    Миллатлар: мамлакатда 134 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди, аммо аҳолининг асосий қисми ўзбеклардир (83,8%).

    Дин: Ўзбекистон – дунёвий давлат, аҳолининг кўп қисми мусулмон. Шунингдек, мамлакатда христианлик, буддизм ва бошқа динларнинг вакиллари истиқомат қилади.

    Соат минтақаси: UТC +5.

    Интернет зонаси: .uz

    Халқаро телефон коди: +998.

    Пул бирлиги: сўм.

    Иқлими: Қиши юмшоқ, ёзи иссиқ.

    Шошилинч хизматлар:

    Ёнғинга қарши кураш хизмати (ФВВ) - 101;

    Милиция - 102;

    Тез ёрдам - 103;

    Аварияли газ хизмати - 104;

    Маълумотлар бўлими - 109.

    БАЙРАМЛАР

    1 январь – Янги йил

    14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

    8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

    21 март – Наврўз байрами

    9 май – Хотира ва қадрлаш куни

    1 сентябрь – Мустақиллик куни

    1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни

    8 декабрь – Конституция куни

    Ийд ал-Фитр (диний байрам) – санаси ўзгариб туради

    Ийд ал-Адҳа (диний байрам) – санаси ўзгариб туради

    МУАССАСАЛАРНИНГ ИШ ТАРТИБИ

    Ўзбекистондаги барча давлат муассасалари 8 соатлик иш тартибида ишлайди.

    Давлат муассасалари (банклар, элчихоналар ва консулликлар) – соат 9:00 дан 18:00 гача ёки 8:00 дан 17:00 гача, тушлик 13:00 дан 14:00 гача.

    Махсус хизматлар – тез тиббий ёрдам, дорихоналар, ФВВ, ёнғин хавфсизлиги хизмати, милиция, транспорт компаниялари: аэропорт, темир йўл станциялари туну кун (суткалик) ишлайди.

    Туристлар учун турар жойлар (меҳмонхоналар, отеллар, меҳмонлар учун уйлар, санаторийлар, айрим туристик дам олиш масканлари) – чеcк-ин ва чеcк-оут тартибида.

    Чакана савдо тармоқлари (савдо-кўнгилочар марказлари, гипермаркетлар, дўконлар) – соат 08:00 дан 23:00 гача.

    Кўнгилочар масканлар (истироҳат боғлари, кинотеатрлар, театрлар, концерт заллари) - соат 10:00 дан 23:00 гача.

    Умумий овқатланиш жойлари (ресторанлар, қаҳвахоналар, барлар, чойхоналар) соат 10:00 дан 23:00 гача.

    Тунги муассасалар (ресторанлар, барлар, тунги клублар) соат 21:00 дан 05:00 гача ва, одатда, охирги мижозгача.

    ТРАНСПОРТ 

    Сиз Ўзбекистонга самолётда, поездда, халқаро автобусларда етиб боришингиз, экстремал саёҳатни ёқтирадиганлар эса автомобиль, мототцикл ва ҳатто велосипедда бориши мумкин. Ўзбекистонда автомобиллар ўнг томондан ҳаракатланади.

    Самолётлар: 

    Мамлакатнинг асосий аэропорти Тошкентда жойлашган. И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар флоти замонавий Боэинг-767-300, Боэинг -757-200, Аирбус-320-200, Боэинг 787-8 Дреамлинер ва Бритиш-Аэроспаcэ Авро РЖ85 ҳаво кемаларига эга. Эконом ва бизнес-классларнинг замонавий ва қулай салонлари, мультимедия хизматлари, мазали таомлар, самимий стюардессалар – бундай қулайликларнинг барчасига Ўзбекистон авиакомпаниялари самолётларида парвоз қилганда эга бўлиш мумкин.

    Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасида халқаро аэропортларнинг замонавий терминаллари Сиз учун очиқ.

    Поездлар:

    Ўзбекистонда жамоат транспортининг бири бугунги кунда машҳурликда авиапарвозлардан кам эмас. Энг машҳур ва тезюрар поездлардан бири бу «Афросиёб» тезюрар поезди бўлиб, у бир кечаю кундузда икки марта қатнайди.

    Бу қулайлик, сифатли таомлар ва биринчи даражали хизмат кўрсатишдир.

    Тошкент метроси:

    Агар сиз Ўзбекистон пойтахтида бўлиб қолсангиз, шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири –Тошкент метросига албатта ташриф буюринг. Бу ерда ҳар бир бекат - ноёб санъат галереясидир.

    Метро хизматларидан ҳар куни соат 06:00 дан 00:00 гача фойдаланиш мумкин.

    Шаҳарлараро автобуслар:

    Мамлакатимизда Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари ва қўшни давлатлар билан боғлайдиган шаҳарлараро ва халқаро автобуслар ҳар куни ва ҳар соатда қатнайди.

    Шаҳар автобуслари:

    Шаҳар бўйлаб ҳаракатланишнинг энг қулай ва тежамкор усулларидан бири – бу шаҳар транспортидир.

    Ҳозирги кунда шаҳар автобуслари замонавий медиа-технологиялар, кондиционер, Wи-Фи билан жиҳозланган, шунингдек, автобус салонида ногиронлар учун қулайликлар мавжуд. Чипталарни автобуснинг ўзида назоратчидан сотиб олиш мумкин.

    Йўналишли таксилар:

    Ўзбекистонда йўналишли таксилардан асосан шаҳар бўйлаб узоқ масофаларга ҳаракатланиш учун, кўпинча шаҳарнинг бир четидан иккинчисига етиб бориш учун фойдаланилади. 

    Такси:

    Сиз такси хизматларидан шаҳар бўйлаб аэропортга ва темир йўл бекатига бориш ёки, масалан, кун бўйи қизиқарли жойларга экскурсия қилиш, шаҳардан ташқарига чиқиш ёки дўстларингиз билан улкан мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларига бориш учун фойдаланишингиз мумкин.

    Тошкент ва Самарқандда мобил иловалари орқали таксига буюртма бериш мумкин.

    Автомобиль ижараси:

    Агар сиз шаҳар атрофида сайр қилишни афзал кўрсангиз, унда Сиз учун энг яхши йўл – бу машина ижарасидир. Тошкентда танлаш учун турли тоифадаги автомобилларни ижарага берадиган кўплаб компаниялар мавжуд. Сизга фақат паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси керак бўлади холос. Шунингдек, агар Сиз Ўзбекистонга яқинда келган бўлсангиз, қулайлик учун харитасини олинг, у шаҳардаги барча киоскларида сотилади.

    • view_icon 1330
    Охирги янгиланиш: 2023-03-06 19:52:37