Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

воқеалар
Халқаро сайёҳлик форуми

10 Февраль

3 кун қолди Халқаро сайёҳлик форуми

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқароларнинг давлат маълумотлари ва ахборотларидан фойдаланиш юзасидан ҳуқуқлари

Фуқароларнинг давлат маълумотлари ва ахборотларидан фойдаланиш юзасидан ҳуқуқлари бўйича маълумот

Фуқароларнинг маълумотлар ва ахборотлар олиш ҳуқуқлари белгиланган қонун ҳужжатлари:

1. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси;

2. “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

3. “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

4. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари.

 

Дастлаб “ахборот”  тушунчасига таъриф бериб ўтсак. Қонунчиликда белгиланишича “ахборот бу — манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар”.

 

Демак, ахборот деганда бутун дунёда мавжуд бўлган барча нарсалар, хусусан шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотларни тушунишимиз мумкин.

 

Фуқароларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу моддага мувофиқ, ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

 

Давлат ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилади

 

Ахборот олиш учун қандай мурожаат қилиш керак?

 

Ҳар ким ахборот олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали оғзаки, ёзма шаклдаги, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклдаги сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга

 

Давлат органлари фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаши керакми?

 

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари билан, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. 

 

Ахборот олиш имконияти қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади

 

Ахборот олиш қачон чекланиши мумкинми?

 

Амалдагини қонунчиликка кўра, ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин.

 

Ахборотнинг очиқлиги ва ошкоралиги қандай белгиланади?

 

Ахборот очиқ ва ошкора бўлиши керак, махфий ахборот бундан мустасно.

Махфий ахборотга қуйидагилар кирмайди:

1) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонун ҳужжатлари;

2) экологик, метеорологик, демографик, санитария-эпидемиологик, фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аҳолининг, аҳоли пунктларининг, ишлаб чиқариш объектлари ва коммуникацияларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар;

3) ахборот-кутубхона муассасаларининг, архивларнинг, идоравий архивларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга тегишли ахборот тизимларининг очиқ фондларидаги мавжуд маълумотлар

 

Ахборот беришни ноқонуний рад этганлик учун қандай чоралар кўрилади?

 

Ахборот берилиши қонунга хилоф равишда рад этилган шахслар, шунингдек ўз сўровига ҳаққоний бўлмаган ахборот олган шахслар ўзларига етказилган моддий зарарнинг ўрни қонунда белгиланган тартибда қопланиши ёки маънавий зиён компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.