Саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш. 2026-2030
Саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш.
2026–2030 йилларда туманимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми босқичма-босқич ошириб борилади.
Жумладан:
2026 йилда-“TIANCHENG AGRICULTURAL EQUIPMENT”
ХК МЧЖ, “ZHONGZHI-IDEAL” МЧЖ, “ZHONG WU XIN YUAN” МЧЖ хорижий корхоналарнинг тўлиқ қувватларда ишлаши ҳамда туманда фаолият юритаётган бошқа саноат корхоналари ҳисобига 1599,7 млрд.сўмга етказилади.
2027 йилда - “Махим Голд” МЧЖ фаолиятини қайта тиклаш, "CAPPLAST SERVICE" МЧЖ ХК, "Mирфайз-Сервис" МЧЖ фаолиятини амалга ошириш ҳамда туманда фаолият юритаётган бошқа саноат корхоналари ҳисобига 1823,7 млрд.сўмга етказилади (ўсиш – 14 %),
- 2028 йилда – 2 060,7 млрд сўм (ўсиш – 13,0 %),
- 2029 йилда – 2 328,6 млрд сўм (ўсиш – 13,0 %),
- 2030 йилда – 2 631,3 млрд сўм (ўсиш – 13,0 %).
Натижада, 2025 йилда аҳоли жон бошига саноат масҳулотлари ишлаб чиқариш хажми 8 740 минг сўмга тўғри келган бўлса, 2025 йилга нисбатан 2030 йилга келиб саноат ишлаб чиқариш ҳажми 64,5 фоизга ошади. Бу эса бюджет тушумларининг кўпайишига ва аҳоли жон бошига 21 925 минг сўм тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажмининг ортишига хизмат қилади.
Хизматлар соҳасида ҳам барқарор ўсиш таъминланади:
Жумладан:
- 2026 йилда –Бирлик МФЙ ҳудудида қурилиши тугалланаётган “Ором” истироҳат боғида ташкил этилаётган 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва “GID LICENS PLATE” МЧЖ ХК, томонидан Логистика маркази, “KLINIKA YALTA” МЧЖ, “TRUST MEDLINE” МЧЖлар томонидан тиббий хизматлар марказини ташкил этиш ҳамда туманда фаолият юритаётган бошқа корхоналари ҳисобига 1 636,9 млрд сўмга етказилади,
- 2027 йилда -“AKKURA GROUP" МЧЖ томонидан кўп қаватли уйнинг 1-қаватида хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш хисобига 2013,4 млрд.сўмга етказилади (ўсиш – 23,0 %),
- 2028 йилда – 2 476,5 млрд сўм (ўсиш – 23,0 %),
- 2029 йилда – 3 046,1 млрд сўм (ўсиш – 23,0 %),
- 2030 йилда – 3 746,7 млрд сўм (ўсиш – 23,0 %).
Натижада, 2025 йилда аҳоли жон бошига хизмат ҳажми
11 819 минг сўмга тўғри келган бўлса, 2025 йилга нисбатан
2030 йилга келиб хизматлар ҳажми аҳоли жон бошига 31 216 минг сўм тўғри келиб, ушбу кўрсаткич 2,6 баробарга оширилишига эришилади.
Аҳоли бандлиги ва камбағалликни қисқартириш
2026 йилда 23 100 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади, бунинг натижасида ишсизлик даражаси
5,2 фоиздан йил якунига қадар кескин қисқартирилиб, туманни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсад қилинган.
Камбағалликни қисқартириш бўйича 2026 йилда:
- 936 та оила (3 800 нафар аҳоли) камбағалликдан чиқарилади, жумладан:
- 328 таси – доимий иш билан,
- 299 таси – тадбиркорлик фаолиятига,
- 150 таси – даромадини оширишга,
- 103 таси – норасмий фаолиятни легаллаштиришга,
- 56 таси – касб-ҳунарга ўқитиш орқали жалб этилади.
Бу чора-тадбирлар орқали туманда камбағаллик даражаси кескин камайтирилади.
Тадбиркорлик ва кредитлашни кенгайтириш
“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури” доирасида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида:
- 2026 йилда – 24,7 млрд сўм,
- 2027 йилда – 27,1 млрд сўм,
- 2028 йилда – 29,8 млрд сўм,
- 2029 йилда – 32,7 млрд сўм,
- 2030 йилга келиб – 35,9 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади.
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида микролойиҳалар ташкил этиш ҳамда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
- 2026 йилда – 25,4 млрд сўм,
- 2027 йилда – 28,7 млрд сўм,
- 2028 йилда – 32,4 млрд сўм,
- 2029 йилда – 36,6 млрд сўм,
- 2030 йилда –41,3 млрд сўм кредит ажратилиши режалаштирилган.
Натижада, 2026–2030 йилларда кредитлаш ҳажми
62 фоизга ошади ва минглаб фуқаролар тадбиркорлик фаолиятига жалб этилади.
Аҳолини бизнесга жалб қилиш:
Ишсиз ахолининг бандлигини таьминлаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида туманда тадбиркорлик сохасини ривожлантириш хамда ишлаб чиқариш хажмини ошириш мақсадида
- 2026-йилда 2120 нафар
- 2027 йилда 2450 нафар
- 2028 йилда 2960 нафар
- 2029 йилда 3200 нафар
- 2030 йилда 3580 нафар жами 14 310 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятига жалб қилинади.
Норасмий секторни легаллаштириш:
Солиқ тўламайдиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган, хужжатсиз ишлаётган тадбиркорлар, “соя иқтисодиёти” даги ишчиларни белгиланган тартида қонунийлаштириш хисобига
2026-йилда 4061 нафар норасмий секторлар легаллаштириб, берилган режа 100% га бажарилади
- 2027 йилда 3655 нафар
- 2028 йилда 2640 нафар
- 2029 йилда 1950 нафар
- 2030 йилда 600 нафар
- Норасмий секторда фаолият юритаётган 16 632 нафар фуқаро босқичма-босқич легаллаштирилади.
Бу орқали яширин иқтисодиёт қисқариб, бюджет тушумлари ва расмий бандлик ошади.
Бюджет тушумларини ошириш
Солиқ тушумлари прогнози:
- 2026 йилда – 96,9 млрд сўм,
- 2027 йилда – 126,0 млрд сўм,
- 2028 йилда – 158,3 млрд сўм,
- 2029 йилда – 185,3 млрд сўм,
- 2030 йилда – 215,0 млрд сўм.
Бу кўрсаткич 5 йил давомида 2,3 баробарга ошади. Ортиқча тушумлар маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича
Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш, ички бозорни арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида ПҚ–317-сонли қарор асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, суғориш тизими оғир бўлган ҳудудларда тик қудуқлар (скважиналар) чиқариш орқали сув таъминотини яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда сердаромад, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ижара ерларини чуқур ихтисослаштириш режаси
2026–2030 йиллар давомида аҳолига ижарага берилган ер майдонларини босқичма-босқич ўзлаштириш режалаштирилган:
- 2026 йилда дастлаб Зарбдор, Маданият ва Навбаҳор маҳаллаларида 37 гектар ижара ер;
- 2027 йилда Маданият, Навбаҳор ва Қўрғонтепа маҳаллаларида 45 гектар ижара ер;
- 2028 йилда Қаҳрамон, Маданият ва Қўрғонча маҳаллаларида 53 гектар ер;
- 2029 йилда Қўштепа ва Маданият маҳаллаларида 70 гектар ер;
- 2030 йилда Элтамғали, Бойгули ва Маданият маҳаллаларида 83 гектар ер ўзлаштирилади.
Суғориш тизимини яхшилаш орқали аҳоли даромадини ошириш
- 2026 йилда 3 та Маданият, Элтамғали, Қўрғонтепа МФЙларда 37 гектар майдонда 3 та контурда жойлашган
67 та лот эгалари ерларининг суғориш тизими яхшиланиб, уларнинг даромадини 3 баробарга ошириш; - 2027 йилда 3 та Сувти, Қўштепа, Ҳ.Олимжон МФЙларда
45 гектар майдонда 6 та контурда 117 та лот эгалари ерларининг суғориш тизимини яхшилаш; - 2028 йилда 3 та МФЙда 53 гектар майдонда 3 та контурда
47 нафар лот эгалари ерларининг суғориш тизимини яхшилаш; - 2029 йилда 2 та МФЙда 70 гектар майдонда 4 та контурда
82 нафар лот эгалари ерларининг суғориш тизимини яхшилаш; - 2030 йилда 3 та МФЙда 70 гектар майдонда 3 та контурда
40 нафар лот эгалари ерларининг суғориш тизимини яхшилаш орқали уларнинг даромадини 3 баробарга ошириш режалаштирилган.
“Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида лойиҳаларни амалга ошириш
Аҳолига ижарага берилган ерларда кооперациялар ташкил этиш орқали “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида камида
3 тадан лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Жумладан:
- 2026 йилда Қаҳрамон, Навбаҳор, Зарбдор ва Элтамғали маҳаллаларида 6 та лойиҳа, 47 гектар;
- 2027 йилда Қаҳрамон, Навбаҳор, Элтамғали ва Бойгули маҳаллаларида 13 та лойиҳа, 65 гектар;
- 2028 йилда Қаҳрамон, Бойгули, Зарбдор ва Қуштамғали маҳаллаларида 24 та лойиҳа, 87 гектар;
- 2029 йилда Ҳ. Олимжон, Бойгули, Зарбдор ва Қаҳрамон маҳаллаларида 28 та лойиҳа, 38 гектар;
- 2030 йилда Зарбдор, Қаҳрамон, Толовул, Навбаҳор, Зарбдор ва Халқобод маҳаллаларида 31 та лойиҳа, 80 гектар ерда амалга оширилади.
Кутилаётган натижалар
2030 йилга қадар кооперацияларга камбағал оила аъзоларини кенг жалб этиш, ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмаслигининг олдини олиш, аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда экспорт қилиш салоҳиятини сезиларли даражада оширишга эришиш режалаштирилган.
