Инвестицияни ошириш 2026-2030
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш.
Давлат инвестиция дастури доирасида хорижий давлатларга хизмат сафарлари ва халқаро форумлар ва инвестиция учрашувлари орқали инвесторларни туманга жалб қилиш ишлари олиб борилади.
Жумладан,
2026 йилда “KAISER CARPETS” МЧЖ, “CHINA HONGDING POWER DEVELOPMENT” МЧЖ хорижий корхоналари ҳамда бошқа инвесторлар иштирокида жами 125 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилади.
2027 йилда “Толвул” МФЙда 7,5 гектар “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 10 гектар ер майдонида “Бир макон — бир йўл” саноат парки лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 150 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб этилади.
Кейинги йилларда инвестиция ҳажмлари босқичма-босқич оширилиб,
2026 йилда — 125 млн доллар,
2027 йилда — 150млн доллар
2028 йилда — 170 млн доллар,
2029 йилда — 190 млн доллар,
2030 йилда — 205 млн АҚШ долларига етказилади.
Натижада, 2030 йилга қадар туманда 30 та хорижий инвестор иштирокида лойиҳалар амалга оширилиб, 205 млн доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб 164 %га оширишга еришиш.
Ҳудудий инвестиция дастури доирасида маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар сони йилма-йил ошириб борилади.
Хусусан:
2026 йилда — 15 та,
2027 йилда — 20 та,
2028 йилда — 32 та,
2029 йилда — 40 та,
2030 йилда — 52 та лойиҳа амалга оширилади.
Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 2030 йилга қадар 1,5 трлн сўмдан оширилиб, лойиҳалар сони 52 тандан оширилиб 3,5 баробарга оширишга еришиш.
Инвестиция лойиҳалари доирасида иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.
2026 йилда “TOSHKENT ECO-PET” МЧЖ, “AKKURA GROUP” МЧЖ, “ULUG OIL” МЧЖ, “TEXTILE AND WOOD” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳисобига 408 та янги иш ўрни яратилади.
2027 йилда “KCAR GOLDEN” МЧЖ ҳамда “YONG YI” МЧХ хорижий корхоналари иштирокида 610 та иш ўрни ташкил этилади.
Кейинги йилларда ушбу кўрсаткичлар оширилиб,
2026 йилда — 408 та,
2027 йилда — 610 та,
2028 йилда — 750 та,
2029 йилда — 900 та,
2030 йилда — 1100 та янги иш ўрни яратилади.
Натижада, 2030 йилга қадар туманда
Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 52 та лойиҳалар қиймати 500 мрлд сўмдан оширилиб, 1100 та янги иш ўринларини яратиш ва 2,6 баробарга ўсишга эришиш мақсад қилиб олинган.
Ҳудудий экспорт ҳажмини ошириш
Саноат маҳсулотлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, халқаро стандарт ва сертификатларни жорий этиш орқали ҳудудий экспорт ҳажми оширилади.
Экспорт ҳажми:
2026 йилда — 25 млн доллар,
2027 йилда — 30 млн доллар,
2028 йилда — 35 млн доллар,
2029 йилда — 45 млн доллар,
2030 йилда — 50 млн доллар,
2030 йилда ҳудудий экспорт 50 млн долларга етказиш орқали ҳудудий экспорт ҳажми 1,8 баробарга оширилади.
Шундан
Саноат маҳсулотлари экспорти.
Саноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш, янги корхонлар ташкил этиш орқали экспорт ҳажмини ошириш режалаштирилган.
2026 йилда — 19 млн доллар,
2027 йилда — 22 млн доллар,
2028 йилда — 25 млн доллар,
2029 йилда — 30 млн доллар,
2030 йилда — 32 млн доллар,
2026 йилда “ECE TEXTILE” МЧЖ, “Мирфайз-Сервис” МЧЖ, “CAPPLAST SERVICE” МЧЖ, “TEXTILE AND WOOD” МЧЖ корхонлари томонидан экспорт ҳажми 19 млн долларга етказилади.
2027 йилда “TIANCHENG AGRICULTURAL EQUIPMENT” МЧЖ, “KAISER CARPETS” МЧЖ, “OQQORGON BUSINESS CLUSTER” МЧЖ корхонлари томонидан экспорт ҳажми 22 млн долларга етказилади.
2030 йилга қадар саноат маҳсулотлари экспорти 32 млн АҚШ долларига етказилиб, 1,6 баробарга ошиши таъминланади.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти
Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш ва шок усулида музлатиш технологияларини жорий этиш орқали экспорт ҳажми оширилади.
2026 йилда — 6 млн доллар,
2027 йилда — 8 млн доллар,
2028 йилда — 10 млн доллар,
2029 йилда — 15 млн доллар,
2030 йилда — 18 млн доллар,
2026 йилда “XUKANDI LATIF EXPORT” МЧЖ, “NEWS FRUITS” МЧЖ, “Жаҳон Эхим Груп” МЧЖ корхонлари томонидан экспорт ҳажми 6 млн долларга етказилади.
2027 йилда “HENGSHAN GRAIN INTERNATIONAL” МЧЖ томонидан дуккакли дон маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш орқали экспорт ҳажми 8 млн долларни ташкил этиш бўйича керакли ишлар амалга оширилмоқда.
2030 йилга қадар мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти
18 млн АҚШ долларига етказилиб, 3 баробарга ошиши таъминланади.
Импорт қилинаётган маҳсулотлар ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали маҳаллийлаштириш даражаси оширилади.
2026 йилда “CAPPLAST SERVICE” МЧЖ ва “Мирфайз-Сервис” МЧЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар маҳаллийлаштириш ҳажми 57 млрд сўмга етказилади.
2027 йилда “CHINA HONGDING POWER DEVELOPMENT” МЧЖ ва “KAISER CARPETS” МЧЖ корхоналари ҳисобига мазкур кўрсаткич 70 млрд сўмни ташкил этади.
2026 йилда — 57 млрд сўм,
2027 йилда — 70 млрд сўм,
2028 йилда — 85 млрд сўм,
2029 йилда — 95 млрд сўм,
2030 йилда — 100 млрд сўм,
2030 йилга қадар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 100 млрд сўмга етказилиб,
1,7 баробарга ошишига эришилади.
Хулоса қилиб айтганда Юқорида келтирилган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш натижасида 2030 йилга қадар туманида инвестиция муҳити сезиларли даражада яхшиланиб, иқтисодий ўсиш, экспорт ҳажмларининг ортиши ва аҳоли бандлигини таъминлашга эришилади.
