Оққўрғон тумани марказида жойлашган “Деҳқон” бозорида аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар, маҳсулотлар нархларининг барқарорлиги ҳамда фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар ҳолати ўрганилди.
2025-12-30 10:00:00 / Янгиликлар
Оққўрғон тумани марказида жойлашган “Деҳқон” бозорида аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар, маҳсулотлар нархларининг барқарорлиги ҳамда фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар ҳолати ўрганилди.
Бозорга ташриф буюрган туман ҳокими Тўра Боболов, туман прокурори Дилшод Файзиев ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Илғор Турғуновлар томонидан бозор ҳудудида тартиб-интизом, хавфсизлик ва нарх-наво масалалари кўздан кечирилди.
Аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида савдогарлар билан суҳбатлар ўтказилиб, нархларни асоссиз оширишга йўл қўймаслик ҳамда очиқ ва қулай савдо муҳитини яратиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




