ОЛТИАРИҚДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2026-05-23 14:55:00 / Янгиликлар
ОЛТИАРИҚДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Олтиариқ туманидаги “Янгиараб” МФЙда “Ўзкомназорат” инспекцияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлимининг сайёр қабули ўтказилди.
Унда инспекция ходимлари, маҳалла вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабул давомида ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тартиби юзасидан маълумот берилди.
Шунингдек, ИТ марказлари, Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар маркази фаолияти ҳақида тушунтиришлар берилиб, фуқаролар алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги муаммо ҳамда саволлар юзасидан 1144 қисқа рақамли “Ишонч телефони” ва “Ўзкомназорат – Алоқа назорат” Телеграм гуруҳи орқали мурожаат қилиши мумкинлиги таъкидланди.

