пресс-тур
2026-03-16 11:10:00 / Матбуот анжуманлари

Олтиариқ туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан фермерлик, боғдорчилик ҳамда деҳқон хўжаликларида амалга оширилаётган баҳорги агротехник тадбирлар билан танишиш мақсадида амалий семинар ва пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда маҳаллий ва вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида пахтачиликда баҳорги агротехник тадбирлар, чигит экишга ер тайёрлаш жараёнлари, сабзавот экинлари экиш, шунингдек иссиқхона хўжалигини самарали юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кенг ёритилди. Ушбу йўналишлар вилоят раҳбарлари ва соҳа мутахассислари томонидан таҳлил қилиниб, амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, туманда қўлга киритилган илғор тажрибаларни оммалаштириш, соҳада самарадорликни ошириш юзасидан мутахассислар иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Бундай амалий тадбирлар қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни жорий этиш, тажриба алмашиш ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.
