Суд тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш — одил судловнинг янги босқичи
2026-01-26 14:30:00 / Янгиликлар

2025 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий‑техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора‑тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–140‑сонли Фармон имзоланди. Мазкур фармон мамлакатда суд ҳуқуқ тизимини рақамлаштириш, одил судловга эришиш даражасини янада ошириш ва фуқароларнинг суд ҳимоясидаги ҳуқуқий тенглигини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
