Абдураҳим Мухиддинов Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди
2026-11-18 13:59:07 / Янгиликлар
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Абдураҳим Акрамжон ўғли Мухиддинов Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Абдураҳим Акрамжон ўғли Мухиддинов Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳар прокурори Анвар Урманов, Олмазор тумани ҳокими Кудратилла Туляганов, мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда прокуратура ходимлари иштирок этди.
Тошкент шаҳар прокурори А. Урманов янги прокурорни жамоага таништирди. Туман ҳокими К. Туляганов туманда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Абдураҳим Мухиддинов тайинловга қадар Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.



