Ёшлик талабалар шаҳарчасида Давлат байроғининг 35 йиллиги нишонланди
2026-11-17 15:59:58 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 35 йиллиги муносабати билан Ёшлик талабалар шаҳарчасидаги олий таълим муассасалари вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирокида тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Ёшлик талабалар шаҳарчаси ҳокими Ф. Темиров очиб берди. У Давлат байроғининг халқимиз ҳаётидаги ўрни, мустақиллик ва халқ бирдамлигини ифода этувчи муқаддас рамз сифатидаги аҳамиятига тўхталди.
Давлат байроғига ҳурмат, Ватанга садоқат, миллий қадриятлар ва ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.