233-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг тайёргарлиги ўрганилди
2026-11-13 18:28:05 / Янгиликлар
Олмазор тумани ҳокими Кудратилла Туляганов 233-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди.

Олмазор тумани ҳокими Кудратилла Туляганов 233-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди.
Ташриф давомида ташкилотнинг бугунги ҳолати, куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.
Болалар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш, мавсумни беталофат ўтказиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.




