“Йил аёли – 2026” танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда
2026-11-05 17:09:10 / Янгиликлар
Олмазор туманида “Йил аёли – 2026” миллий танловининг туман босқичи учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Олмазор туманида “Йил аёли – 2026” миллий танловининг туман босқичи учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Танлов меҳнацеварлиги, фидойилиги, ташаббускорлиги ва эришган ютуқлари билан жамиятда ўрнак бўлиб келаётган хотин-қизларни эътироф этиш, уларнинг салоҳияти ҳамда имкониятларини кенг намоён этишга қаратилган.
Танловда 35 ёшдан катта, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўз соҳасида камида 5 йил узлуксиз меҳнат фаолиятига эга бўлган аёллар, шунингдек, фидойи уй бекалари қатнашиши мумкин. Танлов 11 та номинация бўйича ўтказилади.
Ҳужжатларни топшириш муддати — 2026-йил 10-ноябрга қадар. Қошимча маълумот учун Олмазор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.
