Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Носировнинг шахсий қабули ўтказилди
2026-10-23 16:19:37 / Янгиликлар
Олмазор тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Ш. Носиров томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, саноат ва савдо соҳаларида юзага келаётган муаммоларга оид мурожаатлар тингланди.
Мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.