“Жидали” маҳалласида фуқаролар қабули ва ҳудуд муаммолари ўрганилди
2026-10-15 19:59:58 / Янгиликлар

Олмазор тумани ҳокими Кудратилла Туляганов ҳамда туман Кенгаши раиси Шахноза Умарходжаева “Жидали” маҳалласида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилдилар. Дастлаб, “маҳалла еттилиги”нинг ҳисоботи тингланиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
Фуқаролар қабули давомида аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг туман раҳбарлари масъул мутасаддилар билан биргаликда маҳалла ҳудудини кўздан кечириб, аҳоли томонидан кўтарилган масалалар ва мавжуд муаммоларни бевосита жойида ўргандилар.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мурожаатларда кўтарилган масалаларга ечим топиш юзасидан масъул хизматларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.









