Ғалаба билан қайтган ёш спортчилар тақдирланди
2026-10-09 15:35:29 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан Италияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юртимизга ғалаба билан қайтган «Биллур» спорт клубининг ёш кикбоксчилари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Олмазор тумани ҳокими К. Туляганов, мутасадди раҳбарлар ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Самимий мулоқот давомида 6 нафар ёш спортчиларнинг халқаро мусобақадаги иштироки ва эришган ютуқлари эътироф этилди. Хусусан, 17–29-сентабр кунлари Италиянинг Жесоло шаҳрида ўтказилган кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида:
Содиқов Фузайл Умид ўғли 17–18 ёш тоифасида 67 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпиони бўлди;
Эркинов Юсуф 13–15 ёш тоифасида 37 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
Мулоқот давомида спортчиларнинг келгусидаги фаолияти, янги марраларни забт этиш режалари юзасидан фикр алмашилди.
Туман ҳокими томонидан жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари муносиб тақдирланди.






