“Инно” технопаркида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-10-08 16:04:24 / Янгиликлар

“Инно” технопаркида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Равшан Султонхўжаев ҳамда Олмазор тумани ҳокими Кудратилла Туляганов иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, пробация назоратидаги ёшлар ҳам иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга кенг жалб этиш, пробация назоратидаги ёшларни жамиятга мослаштириш, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни манзилли ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва келгусидаги режалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Пробация назоратидаги ёшларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш ҳамда янги имкониятлар яратиш бўйича фикрлар билдирилди.





