Талабалар ўртасида кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди
2026-09-16 17:20:21 / Янгиликлар
Олмазордаги учта университетнинг талабалар турар жойларида киберхавфсизлик бўйича давра суҳбатлари ташкил этилди.

Олмазор туманидаги Тошкент давлат тиббиёт университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда “Toshkent Perfect” хусусий университетининг талабалар турар жойларида кибержиноятлардан жабрланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар туман ИИО ФМБ Киберпрофилактика бўлинмасининг масъул ходимлари томонидан ташкил этилди. Талабаларга киберхавфлардан ҳимояланиш бўйича тушунтиришлар берилиб, уларнинг телефонларига киберҳужумлардан ҳимояланишга ёрдам берувчи “APK Qo‘riqchi” иловаси ўрнатилди.





