Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашининг 35-сессияси ўтказилди
2026-09-08 19:16:12 / Янгиликлар
Сессияда сайлов натижалари, доимий комиссиялар таркиби, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ташқи ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

8-сентабр куни Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашининг 35-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибидан бўшаб қолган депутатлик ўринларига ўтказилган сайлов натижалари, Кенгаш доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш ҳамда 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари ўрин олди.
Шунингдек, тумандаги ташқи ёритиш тармоқларининг ҳолати, 2026-йилда амалга оширилаётган ишлар ва ҳудудларни ёритиш билан таъминлаш самарадорлиги муҳокама қилинди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
