Олмазор тумани Халқ қабулхонасида фуқароларнинг шахсий қабули ўтказилди
2026-09-08 11:08:09 / Янгиликлар
Қабулда бандлик, пенсия ва бошқа иқтисодий масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

Олмазор тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж. Маҳмуджонов фуқароларни қабул қилди.
Қабул давомида бандлик, пенсия ва бошқа иқтисодий масалаларга оид мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

