Хотин-қизлар мурожаатлари – эътибор ва амалий йечим марказида
2026-08-19 14:25:04 / Янгиликлар
Олмазор туманида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида фуқоролар қабули Халқ қабулхонасида ташкил этилди.

Олмазор туманида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида фуқоролар қабули Халқ қабулхонасида ташкил этилди.
Қабулда туман ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Хашимова иштирок этиб, аҳоли мурожаатларини тинглади.
Мулоқот руҳида ўтган қабул давомида фуқаролар томонидан бандлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тиббиёт ҳамда бошқа йўналишлардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъуллар иштирокида муҳокамалар ўтказилиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди ҳамда ижроси назоратга олинди.



