Мустақил юрт маҳалласида хотин-қизларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди
2026-08-12 18:34:47 / Янгиликлар

Инсон манфаати ва аҳоли розилигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида эшитиш ва амалий йечим топиш борасида тизимли ишлар изчил давом этмоқда.
Шу мақсадда бугун Олмазор тумани Мустақил юрт махалласида туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Хашимованинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, даволаниш боғлиқ масалалар, субсидия олиш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса масъул ташкилотлар иштирокида назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш учун аниқ муддатлар белгилаб берилди.


