Ҳар бир ёш – эътиборда!
2026-07-09 16:10:00 / Янгиликлар
Олмалиқ шаҳрида "Ёшлар куни" муносабати билан шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник М.Холматов раҳбарлигида пробация ҳисобида турган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбир давомида назорат остидаги ёшларнинг ҳаёт тарзи, қизиқишлари ҳамда бандлигини таъминлаш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Масъуллар ёшларни қийнаётган муаммоларни бевосита тинглаб, уларни жамиятга мослаштириш ва қайта ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
Мулоқот чоғида ёшларга қонун устуворлигига риоя қилиш, масъулиятли фуқаро бўлиш ҳамда келажакда мустаҳкам касб эгаллашнинг аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда долзарб бўлиб бораётган кибержиноятларнинг олдини олиш мақсадида ёшлар ўртасида кибер-маданиятни юксалтириш ва кибер-гигиена кўникмаларини шакллантириш бўйича муҳим тавсиялар етказилди.
