Зиёлилар билан очиқ мулоқот
2026-07-09 17:00:00 / Янгиликлар
Зиёлилар ҳар қайси жамиятнинг маънавий таянчи, ёшлар тарбиясида эса муҳим кўмакчи ҳисобланади. Уларнинг илм-фан ва маданият соҳасидаги фаолияти ҳудуд тараққиётида алоҳида ўрин тутади.
Шу мақсадда Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Барҳаёт Мелиев иштирокида таълим ва илм-фан намояндалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари муҳокама қилинди. Зиёлилар томонидан китобхонликни оммалаштириш ҳамда жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
Тадбир якунида шаҳар тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда давлат органлари ҳамда зиёлилар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
