ИИБда “Очиқ эшиклар куни”
2026-07-09 17:20:00 / Янгиликлар

Олмалиқ шаҳар ИИБ биносида “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан ёшлар учун маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида иштирокчилар ички ишлар органлари фаолияти, ходимларнинг кундалик хизмат вазифалари ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Жараёнда ёшларга замонавий хизмат автомобиллари, махсус техника ва воситалар намойиш этилди. Шунингдек, ички ишлар органларида хизмат қилиш тартиби, соҳанинг масъулияти, шарафли жиҳатлари ва мавжуд имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Шерматов томонидан атрофлича жавоблар берилди.




