Ҳамкорликнинг янги уфқлари
2026-06-16 17:25:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда пойтахтимизда дунёнинг турли мамлакатларидан инвесторлар, йирик бизнес вакиллари ва халқаро молия институтларини бир майдонга жамлаган нуфузли Тошкент халқаро инвестисия форуми бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг инвестисиявий салоҳиятини кенг намойиш этиш, замонавий технологияларни жалб қилиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун муҳим платформа бўлган ушбу анжуманда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Тошкент вилояти ҳокими кўргазма павилонларини кўздан кечириб, 15 га яқин хорижий компания ва бизнес доиралари вакиллари билан Б2Б форматида натижали учрашувлар ўтказди. Мулоқотлар давомида саноат, қишлоқ хўжалиги, инновасион ишлаб чиқариш ва энергия тежамкор технологиялар йўналишидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан яқиндан танишилди.
Форум доирасида Олмалиқ шаҳар ҳокими Барҳаёт Мелиев ҳам хорижлик ҳамкорлар билан янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ва маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш бўйича музокаралар олиб борди.
Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш ва хорижий сармояларни фаол жалб этишда ўзига хос кўприк вазифасини ўтаётган нуфузли Тошкент халқаро инвестисия форуми жорий йилнинг 18 июнига қадар ўз ишини давом эттиради.

