Ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди
2026-07-10 14:15:00 / Янгиликлар

Олмалиқ шаҳрининг «Кимёгар» МФЙда ёшлар ва ёш тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Олмалиқ давлат техника институти ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Жасур Раззоқов, Олмалиқ шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашев ҳамда шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёр Алиев иштирок этиб, ёшлар билан самимий суҳбат ўтказди.
Мулоқот давомида ўз бизнесини йўлга қўйган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Масъуллар тадбиркорликни ривожлантириш, давлат томонидан яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш ва бизнесни муваффақиятли бошқариш юзасидан амалий тавсиялар берди.
Шунингдек, ёшлар томонидан кўтарилган қатор масалалар муҳокама қилиниб, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.



