ИИБ бошлиғига мурожаатингиз борми?
2026-07-11 13:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 12-июл куни соат 10:00 да Олмалиқ шаҳар Ҳилол МФЙ биносида Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи, полковник Шерматов Шерзод Рустамович томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилади.
Жараёнда фуқароларни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мурожаатлар белгиланган тартибда, қонун доирасида кўриб чиқилади. Барчани сайёр қабулга таклиф этамиз.
