Раҳбар ва ёшлар учрашуви!
2026-01-15 18:25:00 / Янгиликлар

Шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими ташаббуси билан шаҳримизнинг мутасадди раҳбарлар бошчилигида ёшлар билан навбатдаги учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида ёшларни ҳарбий хизматга йўналтириш, уларнинг бу борадаги қизиқиш ва саволларига мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ёшларни қизиқтирган долзарб масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилиб, барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Мазкур учрашув ёшларнинг ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, уларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.



